1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 декабря 2020 г. 496 0

Талабалар учун таълим кредитлари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ҳукуматнинг бу борадаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Талабалар учун таълим кредитлари бериш тартибига ўзгартириш киритилади
Фото: UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг 5-банди учинчи хатбошисига ўзгартириш киритилмоқда.

Амалдаги Низомга мувофиқ тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит)да берилади.

Шунингдек, талабаларнинг қолган тоифаларига – 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Мазкур Низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра эса келгусида фоиз харажатларининг бир қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизми бекор қилиниши мумкин.

Яъни Ҳукумат қарори лойиҳаси билан, тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари келгусида талабаларга бозор ставкаларида белгиланади.

Маълумот учун, таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей