1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 декабря 2020 г. 966 0

Туркияда ўлдириш билан қўрқитилган ўзбек аёллари фоҳишалик қилишга мажбур қилинди — видео

Бу ишни амалга оширган 5 кишилик жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Туркияда ўлдириш билан қўрқитилган ўзбек аёллари фоҳишалик қилишга мажбур қилинди — видео
Фото: Видеодан кадр

Коня вилояти полицияси тезкор гуруҳи ходимлари 2,5 ойлик кузатувлар ортидан хорижлик аёллар орқали интим хизматлар таклиф қилиш билан шуғулланган 5 нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Hürriyet хабар берди. 

Аниқланган манзилларда 2 тўппонча ва наркотик моддалари ҳам топилган.

Тезкор тадбир давомида 4 нафар турк фуқароси ва 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шаҳноза И қўлга олинган. Фоҳишалик қилишга мажбурланган аёллар орасида бир нафар турк ва 11 нафар ўзбек аёли бор.

Полицияда кўрсатма берган аёллар гуруҳ аъзолари уларни ўлдириш билан қўрқитишганини таъкидлашган.

Жиноий гуруҳ аъзоси Шаҳноза И. ўзбекистонлик аёлларга иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни ўзига қарздор қилиб, паспортларини олиб қўяди ва фоҳишалик қилишга мажбурлайди.

Айни пайтда ўзбек аёлларини ватанга қайтариш учун Конядаги Миграция бўлими тегишли ишларни амалга оширмоқда.

5 кишилик жиноий гуруҳга нисбатан қатор айбовлар қўйилди.

Аввалроқ, Истанбулда 17 нафар ўзбек аёлини фоҳишалик қилишга мажбурлаган гуруҳ қўлга олинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей