1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 декабря 2020 г. 335 0

Ўзбекистон аҳолиси “свет”дан қанча қарздорлиги айтилди

2 ой ичида қарздорлик ҳолати 40 млрд сўмга камайган.

Ўзбекистон аҳолиси “свет”дан қанча қарздорлиги айтилди
Фото: UzNews.uz

Бугун АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов аҳолининг электр энергиясидан қарздорлигига оид рақамларни маълум қилди.

Маълум бўлишича, электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида. Бу ҳудудда жами қарздорлик 655 миллиард сўмни ташкил қилади. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 млрд сўмга камайишига эришилди.

Аввалроқ, президент ўтказган видеоселктор йиғилишида электр тармоқларининг 3,5 триллион сўм, табиий газ етказиб берувчиларнинг 11 триллион сўм дебитор қарздорлиги борлиги қайд этилиб, уларни қисқартириш бўйича қатъий иш олиб бориш кераклиги айтилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей