Об-ҳаво

Синоптиклар 2020 йил қандай об-ҳаво билан якунланиши ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет ўзбекистонликларни йил якунида қандай об-ҳаво кутаётганлиги ҳақида маълумот берди.

Синоптиклар 2020 йил қандай об-ҳаво билан якунланиши ҳақида маълумот берди
Фото:Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари сибир антитциклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача бўлган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антитциклоннинг периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.

 

Шу сабабли, декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.

 

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Тунги ҳарорат -3…-8, шимолда эса 10…-15 даражагача булади. Кундузги ҳарорат -2…+3 даражани ташкил қилади.

 

"27 декабрь, якшанба куни ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар", - дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ