1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 декабря 2020 г. 472 0

Сурхондарё туманларининг биридаги мажлисга журналистлар киритилмади

Депутат ушбу мажлисда ерларининг мажбурий олиб қўйилишидан норози бўлаётган фермерлар масаласи кўрилиши мумкинлигини айтмоқда.

Сурхондарё туманларининг биридаги мажлисга журналистлар киритилмади
Фото: Иллюстрация / Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши сессиясига журналистлар киритилмади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Депутатнинг хабар беришича, айни вақтда Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг очиқ сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияга эса журналистлар киритилмаган. 

“Катта эҳтимол билан сессияда Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиб қўйилишидан норози бўлаётган фермерларнинг ерларини олиб қўйиш ва янги кластерга бериш масаласи кўриб чиқилади.

Халқ вакиллари Сессиясини ими жимида, халқдан яшириб  ўтказилишидан шундай хулосага келиш мумкин”, дея ўз тахминини билдиради Кушербаев.

Шунингдек, депутат халқ вакилларининг мажлиси халқдан яширилиши мумкин эмаслигини, бу қонунларга зид ҳаракат эканлигини таъкидлайди. 

“Виждони ўлмаган, қонунларни ҳурмат қиладиган масъуллардан изоҳ кутамиз”, дейди у.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидан бир гуруҳ фермерлар мурожаат қилишганини, мурожаатда туманда ёппасига 500 дан ортиқ фермер хўжаликлари тугатилиб, ер майдонлари мажбурий равишда кластерга бириктириб берилаётгани ҳақида хабар берганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей