1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 декабря 2020 г. 494 0

ХТВ болалар бу йил президентдан қандай совғалар олишини маълум қилди

11 минг дона “Президент совғаси” 29-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.

ХТВ болалар бу йил президентдан қандай совғалар олишини маълум қилди
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” тайёрланиб ҳудудларга юборилмоқда, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.  

“Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган. 

Қайд этилишича, “Президент совғаси” Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига Uzbekistan Airways АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт воситалари орқали етказилади. 

Президент номидан тайёрланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз 2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей