Жамият

“Қурилиш соҳасидаги андижонча тендерлар” ҳам ўрганила бошланди

Андижон вилояти прокуратураси коррупциявий ҳолатлар назоратга олинганини маълум қилди.

“Қурилиш соҳасидаги андижонча тендерлар” ҳам ўрганила бошланди
Фото:Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида қурилиш соҳасида илдиз отган коррупция ҳолатлари, бу асосан қариндош-уруғчилик орқали амалга оширилгани иддао қилинган маълумотлар тарқалганди.

 

Хусусан, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тааллуқли бўлган “Milano Biznes Servis” МЧЖ қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олгани аниқланган.

 

Бундан ташқари, МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан амалга ошириладиган қурилиш объектлари манзилли рўйхатидаги тахминан 10 млрд 800 млн сўмлик давлат буюртмаларини бажаришга масъул қилиб белгиланган“Andijon ihlos qurilish” МЧЖ улуши тўлиғича Кодиров Бахтиёр Абдуманнобовичга тегишли. Унинг қариндоши эса эса давлат буюртмаларини берадиган Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарининг ўринбосари — Кодиров Мансурбек Абдуманнобович ҳисобланади.

 

Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали раҳбари Джабаркулов Равшанбек Хабибуллаевич ва унинг қариндоши Джаббарқулов Хайрулло Хабибуллаевич эгалик қиладиган “Xonobod Savdo Ravnaqi” МЧЖ ҳам Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИКдан Қўрғонтепа тумани "Шаҳрихонсон" МФЙдаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасини реконструкция килиш учун 4,7 млрд сўмлик буюртмани ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиалидан 3,2 млрд сўмлик буюртма олган ва бажаргани маълум қилинганди.

 

Андижон вилояти прокуратураси ушбу ҳолатлар бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ҳозирда баён этилган ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилмоқда.

 

Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча хабар берилади.

 

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз вакотлатлари доирасида Жиззах вилояти ҳокими ва унинг қизи эканлиги айтилган Салиева Наргиза Эргашевнанинг ободонлаштириш танловидаги коррупция ҳолатини ўрганишни бошлаганини маълум қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ