Президент мутасаддиларга аҳоли зич яшайдиган Қорақамиш, Ибн Сино, Тошкент трактор заводи мавзеларида ҳам жамоат транспорти тизимини яхшилаш вазифасини топширди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Тошкент ерусти метросининг Сергели йўналишини бориб кўрди.
Шу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлди.
– Бу йил иқтисодиёт учун, одамларимиз учун қийинчиликлар кўп бўлди, ҳозир ҳам давом этяпти. Лекин шу мураккаб ҳолатларни иложи борича юмшатиш бўйича ҳар куни бамаслаҳат ишлаяпмиз. Иқтисодиётни ривожлантириш, бозор топиш, одамларга даромад манбаи яратиш йўларини излаяпмиз. Ҳамма масалалар маҳаллабай ҳал қилинади. Нимага? Яхшимиз ҳам, ёмонимиз ҳам маҳаллада, - деди Шавкат Мирзиёев.
Бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, энергия қувватларини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чоралар айтиб ўтилди.
— Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст. Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз, уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак. Юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиб, халқимизга муносиб шароит яратишимиз зарур, - деди Президент.
Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Қурилишнинг бориши давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлди.
Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.
Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга. Масалан, Сергели туманини пойтахт маркази билан боғловчи автомобиль йўли аксар ҳолларда тирбанд бўлади. Оқибатда ёқилғи сарфи ортиб, атмосферага катта миқдорда зарарли газлар чиқади. Одамлар манзилига кечикиб, асабийлашади. Янги ерусти метроси эса аҳолига жуда катта қулайлик яратади.
Охирги бекатда ушбу Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди.
– Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак, - деди давлат раҳбари.
Пойтахтимизда аҳоли зич яшайдиган Қорақамиш, Ибн Сино, Тошкент трактор заводи мавзеларида жамоат транспорти тизимини яхшилаш, автобус йўналишларини мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Ерусти метроси тагидаги спорт майдончаси ҳам кўздан кечирилди.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram