1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 декабря 2020 г. 601 0

Тошкент метрополитени “Чилонзор” йўналишида катта тирбандлик юзага келди

Бунга ушбу ўйналишда кузатилган носозликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча “Тошкент метрополитени” ДУК расмий муносабат билдирмади.

Тошкент метрополитени “Чилонзор” йўналишида катта тирбандлик юзага келди
Фото: UzNews.uz

Бугун соат 09.10 ларда Тошкент метрополитени “Чилонзор” йўналишида катта тирбандлик юзага келган.

Шунингдек, “Чилонзор” бекатида “Пахтакор”гача етиб олиш учун поезд кутаётган йўловчилар 20 дақиқадан кўпроқ станцияда туриб қолишган. Сўнг метро хизматчилари уларни “Олмазор” станциясигача борадиган поездга ўтишларини, поезд йўловчиларни “Пахтакор” станциясигача етказишини айтишган.  

Метро станциясида хизмат қилаётган ходимлардан бугунги ноқулайлик сабабини сўралганида, улар таъмирлаш ишлари кетаётганини, бирор соатда поездлар яна ўз вақтида ҳаракатланишини айтишган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей