Жамият

Туркияга бораётган фуқаролар учун қўйилган талаблар ўзгарди

Uzbekistan Airways 28 декабрдан Туркияга боришни режалаштирган фуқароларни огоҳлантирди.

Туркияга бораётган фуқаролар учун қўйилган талаблар ўзгарди
Фото:UzNews.uz

2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 1 мартгача Туркияга кирувчи фуқароларга нисбатан янгиланган карантин қоидалари амал қилади.  

 

Туркияга хориждан кириб келган авиайўловчилар мамлакат чегарасини кесиб ўтган вақтдан 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда олинган COVID-19’га қарши ПЗР-тести манфий натижаси маълумотномасига эга бўлишлари шарт.

 

ПЗР-тести манфий натижаси маълумотномасига эга бўлмаган шахслар мамлакатда яшаш учун кўрсатган манзилларида (уй, меҳмонхона) 7 кунлик карантинга олинади.

 

Туркияда яшаш манзили аниқ бўлмаган шахслар эса Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ажратган манзилларда карантинга жойлаштирилади.

 

Карантин муддати тугаганидан сўнг ПЗР-тести ижобий натижасига эга шахслар  Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг СOVID-19 бўйича амалдаги қоидалари бўйича даволанади.

 

Туркия аввалроқ карантин қоидаларини кучайтирганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ