1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 декабря 2020 г. 466 0

“18.12.2019” – Юнусобод метроси қурилишидаги бахтсиз ҳодисанинг айрим тафсилотлари маълум қилинди

Маълум қилинишича, бир нафар ходим ишдан бўшатилган, 4 нафар ходимга нисбатан эса жиноий иш тўхтатилган.

“18.12.2019” – Юнусобод метроси қурилишидаги бахтсиз ҳодисанинг айрим тафсилотлари маълум қилинди
Фото: railway.uz

2019 йилнинг 18 декабрь куни соат 10:20 да Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида қурилаётган янги бекат ҳудудида қазилган котлован ён томони ўпирилиши содир бўлганди.

Мазкур ҳолат тинимсиз ёғингарчиликлар сабабли содир бўлган. Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида соат 07:40 дан 15:50 гача ёғингарчилик миқдори 12 мм.ни ташкил этган, бу шаҳарнинг қолган ҳудудларига нисбатан кўпроқ бўлган.

Воқеа натижасида қулаб тушган тупроқ массаси “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели Самарқанд йўли масофасининг бир нафар ходимини ва “SBK UNIVERSAL CONSTRUCTION GROUP” МЧЖ субпудратчи томонидан қурилиш ишларига жалб этилган беш нафар ишчини босиб қолди.

“Ўзбекистон темир йўллари” Ахборот-таҳлилий медиа маркази мазкур бахтсиз ҳодисага оид айрим тафсилотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 257-модданинг 2-қисмининг "а" банди ва 258-моддасининг 2-қисмининг "а" бандига биноан жиноий иш қўзғатилган. Текширув давомида, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг "Кўприкқурилиш" трести 67-сонли кўприк қурилиш экипажи бошлиғининг ўринбосари (қурилиш учун масъул) О. Aлимов, отряд бошлиғи Бобожонов С., қурилиш ишлари бўйича отряд бригадаси Aшуров С., "Тошкент метрополитени" УКнинг Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси ишлаб чиқариш бўлимининг қурилиш-монтаж ишларида катта инспектори Мухамедраҳимов Б.лар 257-модданинг 2-қисми "а" ва "б" бандларида, 258-модданинг 2-қисм алоҳида инобатга олинган белгилар мавжудлиги аниқланди. Шу билан бирга, улар илгари судланмаганликлари ва инобатга олинган ҳолда, марҳумларнинг оила аъзолари томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги шунингдек, ижобий тавсифномаси инобатга олиниб, юқорида қайд этилган шахсларга нисбатан жиноий иш тўхтатилди.

Шунингдек, қурилиш ишларининг бажарилиши устидан назоратни сусайтиргани учун ва бўйсунувчи корхоналарда ўлим билан якунланган гуруҳли бахтсиз ҳодисани келтириб чиқаргани учун “Кўприкқурилиш” трестининг менежери Исаев Қудрат Тошпўлатович “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2020 йил 22 январдаги 54-сонли буйруғи билан Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ, лавозимидан озод этилди.

2019 йилнинг 19 декабрдаги қидирув-қутқарув ишлари натижасида юқорида қайд этилган барча ишчиларнинг жасадлари топилди ва улар ўзлари рўйхатдан ўтган манзилларига етказилган. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қурбонларнинг оилаларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди, шу жумладан, дафн маросимларини ташкил қилишда ҳам. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ва “SBK UNIVERSAL CONSTRUCTION GROUP” МЧЖ раҳбарияти томонидан қурбонларнинг оилаларига бирламчи товон пули сифатида 100 миллион сўмдан тўлаб берилди.

Ҳукумат комиссиясининг қарори билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “SBK UNIVERSAL CONSTRUCTION GROUP” МЧЖнинг вафот этган 5 нафар ходимига 261 млн. 938,8 минг сўмлик, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели Самарқанд йўли масофасининг вафот этган ходимининг оиласига 281 миллион 62,8 минг сўмлик бир марталик товон пули тўлаш тўғрисида хулоса чиқарди. Қайд этиш жоиз, ушбу бир марталик тўловлар марҳумларнинг оилаларига тўланди. Ушбу маблағлардан ташқари, уларнинг оила аъзоларига ҳар ойда қуйидаги миқдорларда ойлик компенсациялар тўлаб борилмоқда:

- вафот этган Дияров Aнварнинг турмуш ўртоғи, бир ўғли ва икки қизига – 727,6 минг сўмдан;

- вафот этган Aбдуллаев Давроннинг пенсионер онасига – 1212,68 минг сўмдан ортиқ;

- вафот этган Aбдуллаев Ойбекнинг пенсионер ота ва онасига, шунингдек ўғли ва қизига - 606,34 минг сўмдан;

- вафот этган Равшанов Жонибекнинг пенсионер отаси ва онаси, қизи ҳамда турмуш ўртоғига –519,72 минг сўмдан;

- вафот этган Каримов Зариф Тулкиновичнинг уч қизи, бир ўғли ва турмуш ўртоғига – 650,6 минг сўмдан.

Товон пуллари болалар учун 16 ёшгача ва қурбонларнинг турмуш ўртоқларига уларнинг энг кичкина болалари 3 ёшга тўлгунига қадар тўланади. Ота-оналарига эса умрининг охиригача тўланади. Вафот этган Рахматов Ихтиёрнинг 4 кишидан иборат оиласида меҳнатга лаёқатли бўлмаганлар аниқланмаган ва оила аъзоларига компенсация тўлаш Ўзбекистон қонунчилигига биноан тўланмайди.

Юнусобод йўналишининг янги бекатларида қурилиш ишлари 2020 йил июль ойида якунланиб, жорий йилнинг август ойи охирида фойдаланишга топширилди. Ушбу йўналиш фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ҳеч қандай камчиликлар аниқланмаган, барча бекатлар ва метро туннеллари белгиланган меъёр ва стандартларга мувофиқ ишламоқда, йўловчилар томонидан этироз ва шикоятлар келиб тушмаган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей