Жамият

Қурилиш вазирлиги “Сергелидаги янги уйлар деворида пайдо бўлган тешик” юзасидан изоҳ берди

Вазирликка кўра, лифт шахтасидаги бетонли блоклар ўртасига сейсмика талабларига асосан, пенопласт ўрнатилган.

Қурилиш вазирлиги “Сергелидаги янги уйлар деворида пайдо бўлган тешик” юзасидан изоҳ берди
Фото:UzNews.uz коллажи

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сергели туманида қурилган кўп қаватли уйларнинг бирининг лифти ёнида тешик пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

 

Қурилиш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича Сергели тумани, 3А - қурилиш майдонида ўрганишлар олиб борди. Натижада, иморатлардан бирининг лифт шахтаси девори тешилганлиги ва пенопласт билан сифатсиз қопланганлиги юзасидан, Ҳудудий назорат инспекцияси томонидан буюртмачи “O`zshahar qurilish invest” МЧЖ ИК ва қурувчи ташкилот “Yangi zamon bino” МЧЖ маъсуллари чақиртирилиб, ҳудуддаги бинолар ўрганиб чиқилган. 

 

“Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарнинг аниқ манзили йўқлиги боис лифт шахтасидаги девор ёриғи мавжуд бўлган бино аниқланмади. Аммо, шунга ўхшаш ҳолат 22 уйда кузатилди”, дейилади вазирлик хабарида.  

 

Қайд этилишича, лифт шахтаси икки қисмдан иборат бетонли блоклардан ташкил топган бўлиб, уларнинг бир-бирига уланиш оралиғига, сейсмика талабларига асосан, лойиҳа ҳужжатларида эластик маҳсулот билан жипсланиши кўрсатилган. Эластик маҳсулот сифатида пенопласт ўрнатилган. Шунингдек, бетон блокларини монтаж қилиш учун мўлжалланган илгаклар оралиғида ҳам тирқишлар мавжуд бўлиб, ушбу тешиклар ҳам пенопласт маҳсулоти билан беркитилган. Ташқи таъсир оқибатида ушбу тирқишга ўрнатилган пенопласт қопламаси кўчириб олинган.

 

Вазирлик матбуот хизматига кўра, лифт шахтасининг асосий юк кўтарувчи темир-бетон конструкцияларига зарар етмаган ва ҳозирда ушбу тирқиш қурувчи ташкилот томонидан бартараф этилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ