1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 511 0

Тошкентда жамоат транспортларида нақд пулдан ҳали воз кечилмайди

Аввалроқ, 2021 йил 1 январдан ушбу амалиёт жорий қилиниши хабар қилинганди.

Тошкентда жамоат транспортларида нақд пулдан ҳали воз кечилмайди
Фото: t.me/KoDnu

2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилгандик.  

Бироқ ушбу амалиёт ҳозирча бекор қилинмайди. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил қилинган “Жамоат транспортида имтиёзли транспорт карталари ва уларнинг тарифлари” мавзусидаги матбуот анжуманида айтилди. 

“Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирда нақд пулдан воз кечмаймиз. Агарда йўловчи томонидан нақд пул тақдим қилинса, автобусларда мобиль қурилма орқали нақд пулда тўлов қабул қилинади ва бунинг учун чек олади.  Нақд пулдан келгусида аҳолимиз транспорт картасига ўрганганидан сўнг босқичма-босқич воз кечилади”, - деди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Аъзам Абдуллаев.

Аввалроқ, 2021 йил 1 январдан тақдим этилаётган – “AV” ва “AVM” тарифлари, уларнинг муддатлари ҳамда суммалари ҳақида хабар бергандик.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей