1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 394 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ҳадра”даги “снос” учун 1,2 млрд сўм зарарни қоплайди

Суд пойтахт ҳокимлигига яна давлат божи сифатида 48 млн сўм юклаган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ҳадра”даги “снос” учун 1,2 млрд сўм зарарни қоплайди
Фото: UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, Учтепа туманлараро суди томонидан тадбиркорнинг дўкони бузиб ташланганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимиятидан етказилган зарарни ундириб бериш масаласидаги суд иши бугун ўз ниҳоясига етган.  

Суд тадбиркор фойдасига 1 млрд 198 млн 110 минг сўм миқдоридаги зарарни ундириб бериш ҳақида қарор қабул қилган.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани прокуратураси тадбиркор С. Ногайнинг бундан 9 йил муқаддам Тошкентнинг “Навоий” кўчасида жойлашган дўкони бузиб ташлангани учун компенсация қоплаб берилиши учун судга даъво киритган.

Зарарни аниқлаштириш юзасидан мулкни баҳолаган эксперт ҳам судга жалб этилган ва барча масалалар ойдинлаштириб олинган.

“Эътиборли жиҳати шундаки, суд давомида Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам даъвони тан олиб, суднинг ушбу қарорига қўшилишини билдирган. Бу жуда камёб ҳодиса”, - деб ёзади депутат. 

Суд шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимиятига давлат божи сифатида 48 млн сўмга яқин давлат божи ва почта харажатларини қоплашни ҳам юклаган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей