1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 509 0

Туркияда мажбуран ушлаб турилгани айтилган ўзбекистонлик аёл ҳақида маълумот берилди

У 2020 йил 14 ноябрда туркиялик фуқарога турмушга чиқиш учун борган.

Туркияда мажбуран ушлаб турилгани айтилган ўзбекистонлик аёл ҳақида маълумот берилди
Фото: Скриншот / France24

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркияда мажбуран ушлаб турилгани айтилган ўзбекистонлик аёл ҳақида расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ва электрон оммавий ахборот воситаларида Туркиянинг Чиврил шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг мажбуран ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Aнқара шаҳридаги Элчихонаси Туркия Республикасининг ваколатли идораларига расмий мурожаат қилган.  

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. Туркия фуқароси Ж.Ч. га турмушга чиқиш учун 2020 йил 14 ноябрда Туркияга келган. Қисқа муддат бирга яшагандан сўнг, у оилавий ҳаёти ва ижтимоий шароитидан норози эканлиги, шунингдек, онасининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган.

“Элчихонанинг хабар беришича, ҳозирги кунда мазкур ватандошимиз Денизли вилоятидаги ихтисослашган шифохоналардан бирида коронавирус инфекциясини даволаш учун муолажа олмоқда. Шу сабабли у билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти мавжуд эмас”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Денизли вилояти жандармериясининг маълумотларига кўра, беморнинг аҳволи барқарор, деб баҳоланмоқда, аёл танасида жароҳатлар аниқланмаган.

Ушбу масала Денизли вилояти прокуратурасининг махсус назоратига олинган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вазият Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонасининг доимий назоратида, ваколатли органлар ва ҳамюртимиз даволанаётган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей