1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 574 0

Жамоат транспортида имтиёзли транспорт карталари ва уларнинг тарифлари ҳақида маълумот берилди

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан тақдим этилаётган – “AV” ва “AVM” тарифлари, уларнинг муддатлари ҳамда суммалари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Жамоат транспортида имтиёзли транспорт карталари ва уларнинг тарифлари ҳақида маълумот берилди
Фото: "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасадди ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида “Жамоат транспортида имтиёзли транспорт карталари ва уларнинг тарифлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ масъул ходимининг таъкидлашича, жамоат транспорти (автобус, метрополитен)дан фойдаланишда АТТО ягона транспорт картасининг тариф режалари ишлаб чиқилган.

Шунингдек, матбуот анжуманида имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар фойдаланадиган транспортлар тарифлари 50% имтиёзни ҳисобга олиб амалга оширилиши ҳамда мазкур карталар ойлик йўл чипталарини сотиш шохобчаларидан ҳамда метрополитен кассаларидан бепул тақдим қилиниши ҳақида ҳам маълум қилинди.

Таъкидланишича, талаба, ижтимоий нафақа, ўқувчи туридаги 3 хил ойлик йўл чипталарига эга бўлиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

–  Талабанинг электрон ойлик йўл чиптаси учун паспорт нусхаси ҳамда муассаса томонидан тақдим этилган гувоҳнома;

–  Ижтимоий электрон ойлик йўл чиптаси учун паспорт нусхаси ҳамда нафақага чиққанлиги ҳақида ҳужжат;

–  Ўқувчининг электрон ойлик йўл чиптаси учун, ушбу ўқувчи ота-онасининг паспорт нусхаси талаб этилади (электрон ойлик йўл чиптаси ота-оналарга берилади).

Маълумот учун, 2021 йил 1 январдан тақдим этилаётган умумий тарифлар (AV, AVM) қуйида келтирилган муддат ва суммаларда жорий этилмоқда: 

“АV” турдаги тарифлар:                                              

5 кунлик тариф – 20 000 сўм;                                     

10 кунлик тариф – 40 000 сўм;                                 

15 кунлик тариф – 60 000 сўм;                                 

20 кунлик тариф – 80 000 сўм;                                

30 кунлик тариф – 120 000 сўм.                            

“AVM” турдаги тарифлар:

5 кунлик тариф – 28 000 сўм;

10 кунлик тариф – 56 000 сўм; 

15 кунлик тариф – 84 000 сўм;

20 кунлик тариф – 112 000 сўм;

30 кунлик тариф – 166 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, ATTO операторининг транспорт карталарини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ойлик йўл чипталарини сотиш шохобчаларидан ҳамда метрополитен кассаларидан 15 000 сўм тўлаб харид килиш мумкин. Бунда тўланган 15 000 сўмнинг 5 000 сўми карта ҳисобига ўтади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей