1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
25 декабря 2020 г. 1047 0

Ўзбек йигити ва нигериялик қизнинг турмуши сохта бўлиб чиқди — видео

"Сохта куёв" нега бундай иш қилганини гапириб берди. У шунингдек, Нигерия фуқароларига пул ва овқат бермаганликда ҳам айбланди.

Ўзбек йигити ва нигериялик қизнинг турмуши сохта бўлиб чиқди — видео
Фото: Видеодан кадр

Ўзбек йигити ва нигериялик қизнинг турмуш қуриши сохта бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.  

Ўзбек йигити ва нигериялик қизнинг турмуш қуриши борасидаги видеолар интернетда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Машҳурлик қозониш учун сохта шов-шув кўтарган гуруҳ аъзолари ўртасида кўп ўтмай ўзаро низолар пайдо бўла бошлаган.

Ушбу сохта тумушдан кўп ўтмай интернет тармоқларида Тошкентда ўзбекистонлик хонанда икки нафар нигериялик фуқарони пул ва овқат бермасдан, калтаклаб келгани ҳамда уларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйгани айтилган мурожаатлар пайдо бўла бошлаган. 

Аниқланишича, Нигерия фуқаролари ўзларининг паспортларини гуруҳ раҳбари – Сирож Ўзанов томонидан олиб қўйилганлиги ва уларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани юзасидан 2020 йил 21 ноябрь куни Президент веб-сайтига ва Хавфсиз туризм бош бошқармаси раҳбариятига мурожаат билан чиққан.

Интернетда тарқалган видеотасвирда нигерияликлар – Баба Сегун Опейми ва Тениола Нимаат Абебилар “Сирож Бум” тахаллуси билан фаолият кўрсатаётган қўшиқчи уларга пул ва овқат бермасдан, уй ишларини қилишга мажбурлаганини ҳамда калтаклаганини айтиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан маълумот берилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ХТТБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида “Сирож Бум” тахаллуси билан фаолият кўрсатаётган қўшиқчи 2019 йилнинг октябрь ва 2020 йилнинг февраль ойларида Нигерия давлатининг икки нафар фуқаросини Ўзбекистонда шоу-бизнесини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб келганлиги маълум бўлган.

“Нигерияда биз улар билан ёзма равишда 5 йиллик шартнома қилганмиз. Шартномада улар билан Ўзбекистонга келиб 1 йил тест тариқасида бепул ишлаб беришга келишганмиз. Шундан сўнг мен уларга ҳар ойга 300 доллардан, иккинчи йил 400 доллардан ва 3, 4, 5 йилдан сўнг 500 доллардан беришга келишганман. Мен уларни бу ерга бизнес учун олиб келганман”, дейди гуруҳ раҳбари Сирож Ўзанов.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан олиб борилган текширув давомида иккала томоннинг кўрсатмалари тингланган ва якуний қарор қабул қилинган. Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмалари, ўтказилган суд-тиббиёт хулосалари, шунингдек, Ўзановларнинг уйида ўрнатилган видеокузатув ёзувларидан келиб чиқиб, фуқаро Мурод ва Сирож Ўзановларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 118-моддаси (Зўрлаш), 135-моддаси (Одам савдоси) ва 227-моддаси (Ҳужжатларни ноқонуний равишда эгаллаш) каби жиноноятларни тасдиқловчи аломатлар мавжуд бўлмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шу билан бир қаторда, нигериялик фуқароларга паспортлари тегишли тартибда қайтариб берилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей