1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 343 0

Қозоғистонда қорбобо ва қорқизни уйга чақириш тақиқланди

Ушбу қоида 25 декабрдан 5 январга қадар амал қилади.

Қозоғистонда қорбобо ва қорқизни уйга чақириш тақиқланди
Фото: Sputnik / Евгений Биятов

Қозоғистонда Олмаота шаҳрида қорбобо ва қорқизни уйга таклиф қилиш тақиқланди. Бу борада Олмаота шаҳар бош санитар-шифокорининг тегишли қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, Олмаотада 25 декабрдан 5 январга қадар аниматорларни чақириш бўйича агентликлар ўз фаолиятини тўхтатади. Шунингдек, барча ташкилотларда корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда болалар боғчаларида янги йил тадбирларини ўтказиш ҳам тақиқланди.

Олмаоталиклар учун дам олиш ҳамда байрам кунлари фақатгина савдо ва умумий овқатланиш марказлари кечки соат 11:00 га қадар фаолият кўрсатади. Озиқ-овқат ва бошқа бозорлар эса соат 17:00га қадар ишлайди.

25 декабрь ҳолатига Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 150 мингдан ошган. Ўлим кўрсаткичи 2196 тани, соғайганлар 136365 нафарни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам Республика махсус комиссияси қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларга турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей