1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 декабря 2020 г. 312 0

Сайтлар ва блогерлар тақиқланган ахборот, шарҳларни олиб ташлаши мажбурий қилинди

Ҳукумат қарори билан тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби белгиланди.

Сайтлар ва блогерлар тақиқланган ахборот, шарҳларни олиб ташлаши мажбурий қилинди
Фото: Иллюстрация

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритилди.   

Киритилган қўшимчаларга кўра, энди веб-сайт саҳифасида жойлаштирилган ахборотга фойдаланувчилар томонидан қолдирилган шарҳлар матнида, шунингдек ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда тақиқланган ахборотлар аниқланса, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

Тақиқланган ахборотларни аниқлаш ва хабарномани юбориш тақиқланган ахборотлар аниқлангандан 24 соатдан кечиктирмасдан Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази (Марказ) томонидан амалга оширилади.

Хабарнома Марказнинг расмий ахборот ресурслари (электрон почта, ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерлардаги расмий саҳифа) орқали электрон шаклда юборилади.

Хабарномада тақиқланган ахборот жойлаштирилган ахборот ресурси номи, ахборот жойлаштирилган сана кўрсатилади. Тақиқланган ахборотга ҳавола ва унинг экрандаги тасвири нусхаси илова қилинади. Шунингдек, қўшимча равишда ушбу ахборотни тарқатиш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумотлар келтирилиши мумкин.

Ахборот ресурси эгаси, блогер хабарномани олган вақтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан тақиқланган ахборотни олиб ташлаши ҳамда бу тўғрида Марказни унинг расмий ахборот ресурслари орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида хабардор қилиши лозим.

Агар тақиқланган ахборот хабарномада кўрсатилган муддатда ахборот ресурси эгаси, шунингдек блогер томонидан олиб ташланмаса, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки Марказ ушбу ахборотни олиб ташлаш бўйича тақиқланган ахборот жойлаштирилган ижтимоий тармоқ ёки мессенжер маъмурига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Тақиқланган ахборотлар қуйидагилар:

— Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
 
— уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
 
— давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
 
— миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
 
— гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
 
— порнографияни тарғиб қилиш.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей