Криминал

Юнусободда ноқонуний дори воситаларини қадоқловчи цех топилди

Хонадондаги яширин цехда 294,3 млн сўмлик қадоқсиз ҳолдаги 153 кг таблетка, “ZINC+ витамин С”, “Магний B6” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Юнусободда ноқонуний дори воситаларини қадоқловчи цех топилди
Фото:Давлат божхона қўмитаси

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари, ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари биргаликда пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

 

Тадбир давомида Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида фуқаро Х.Х. томонидан муқаддам яширин цехларда тайёрланиб олиб келиниб, кейинчалик қадоқлаб қайта сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилган, умумий қиймати 294,3 миллион сўмлик, қадоқсиз ҳолдаги 153 кг таблеткалар топилди.

 

Шунингдек, 166 дона қутида 9960 дона “ZINC+ витамин С”, 24 қутида “Магний B6” номли дори воситалари ҳамда 70 000 дона “ZINC+ витамин С” номли этикеткаларини ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ