Криминал

Ўғлини “толпа”да ҳимоя қилган ота шифохонада вафот этди

Ота ёшларнинг шахсий адовати ортидан келиб чиққан жанжални бартараф қилишга уринган.

Ўғлини “толпа”да ҳимоя қилган ота шифохонада вафот этди
Фото:UzNews.uz

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 24 ёшли ўғлини бир гуруҳ фуқароларнинг дўппослашидан ҳимоя қилмоқчи бўлган 57 ёшли Махмуд М. Ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари биан шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.  

 

Аниқланишича, 2020 йилнинг 22 ноябрь куни соат 16:00 да Ҳусниддин Р. Косон тумани “Пахтазор” МФЙда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бозорчаси ёнида, фуқаро 24 ёшли Миролим Б., ни кўриб қолиб, ўрталарида бўлган ўзаро адоват сабабли, унга қасддан тан жароҳати етказиб, ундан қасд олиш мақсадида ушбу жанжалга акалари 22 ёшли Рухиддин Р., Озодбек Р. ва бошқаларни жалб қилган.

 

Бундан хабар топган Миролим Б. ўзининг яқин қариндошларини ёрдамга чақиргани учун, Миролим Б.га бирон-бир зиён етмаслиги учун ҳодиса жойига етиб келган фуқаро унинг отаси 57 ёшли Махмуд М. акаси 27 ёшли Миржалол Б. ва поччаси 35 ёшли Жамшид М.лар ушбу жанжални олдини олиб, бартараф қилмоқчи бўлганларида, Ҳусниддин Р., Рухиддин Р., Озодбек Р. ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариб, яқин қариндоши бўлган Миролим Б.ни ҳимоя қилиб, жанжални олдини олмоқчи бўлган фуқаро Махмуд М., шунингдек унинг ўғиллари Миржалол Б., Миролим Б., ва Жамшид М.ларнинг турли жойларига қасддан уриб, турли даражада тан жароҳатлар етказишган.

 

Оқибатда Махмуд М., Миржалол Б., Миролим Б., ва Жамшид М.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Косон тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

 

Дастлабки тергов жараёнида, 2020 йил 8 декабрда Ҳусниддин Р., Озодбек Р., ва Рухиддин Р.,ларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б,к,л” бандлари билан айблов эълон қилиниб, Ҳусниддин Р., Озодбек Р.,га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги, фуқаро Рухиддин Р., га нисбатан эса “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро Махмуд М. олган тан жароҳати туфайли жорий йилнинг 11 декабрь куни шифохонада вафот этган.

 

Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б,к,л” бандларидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ