Жамият

Боғчаларда Янги йил байрамини нишонлаш, ходимларга совға бериш тақиқланди

Мактабгача таълим вазири Янги йил байрами тадбирларини ўтказишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Боғчаларда Янги йил байрамини нишонлаш, ходимларга совға бериш тақиқланди
Фото:Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигида вазир Агриппина Шин раислигида тузилманинг ҳудудий бошқармалари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилиш давомида коронавирус инфекциясининг тарқалиши вазиятида мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Хусусан, қуйидагиларни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди:

 

•  Ота-оналар иштирокидаги анъанавий Янги йил тадбирларини ўтказиш;

•  МТМ ходимларининг совғалар олиши;

•  Корпоратив тарзда Янги йил байрамини нишонлаш.

 

Аввалроқ, умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар бергандик.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ