1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
23 декабря 2020 г. 668 0

Келаси йилда алоҳида эътибор қилинадиган соҳалар белгилаб олинди

Президент ўтказган йиғилишда 69 та истиқболли янги саноат лойиҳасини амалга ошириш вазифасини қўйди.

Келаси йилда алоҳида эътибор қилинадиган соҳалар белгилаб олинди
Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.  

Йиғилишда давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш, ўзлаштириш ва экспорт прогнозларини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ҳозирданоқ аниқ, манзилли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Келгуси йили 7,5 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш мақсад қилинган. Йиғилишда ушбу маблағни ҳар бир лойиҳа бўйича тўлиқ ва муддатида ўзлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Бундай сармоялар ҳисобига 226 та йирик лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ чораларни кўриш топширилди.

Шунингдек, 69 та истиқболли янги саноат лойиҳасини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш вазифаси қўйилди.

Бунда асосий драйвер соҳалар бўлган кимё, энергетика, машиносозлик, геология, электротехника, фармацевтика ва енгил саноат тармоқларига алоҳида эътибор қаратилади.

1 январдан бошлаб, халқаро молия институтлари кредит маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича янги тизим жорий этиш, ҳар бир лойиҳада белгиланган маблағларни самарали ўзлаштириш ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида “Лойиҳа офислари” раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш ва уларни ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей