Коронавирус

COVID-19’га қарши хитой вакцинаси синовларида ножўя таъсир аниқланмагани айтилди

Инновацион ривожланиш вазири ўтказилаётган вакцина синовлари жараёни ҳақида маълумот берди.

COVID-19’га қарши хитой вакцинаси синовларида ножўя таъсир аниқланмагани айтилди
Фото:Видеодан кадр

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкентда олиб борилаётган хитой вакцинаси синовлари жараёни ҳақида тўхталди.

 

“Хитойлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда вакциналарнинг учинчи синов жараёнларини бошлаб юбордик. Тошкент шаҳридаги учта поликлиникада кўнгиллиларда синов ўтказиляпти” – дейди вазир.  

 

Унинг айтишича, вакцина синовларида ҳозирча бирор ножўя таъсир аниқланмаган. Дастлабки натижалар антитаналар ҳосил бўлганини кўрсатмоқда.

 

Вакцина генлар инженерлиги йўли билан яратилган, рекомбинат оқсилга асосланган. Ушбу рекомбинат оқсил вакцинасида кичик оқсил бўлакчаси клонлаштирилиб, оқсил сифатида қайта ишлаб чиқарилган вариант ҳисобланади. 

 

Бунда вирус структурасидаги биронта бошқа компонентлар инсон организмига яқинлашмайди. Вазир кўнгилли сифатида иштирок этаётган фуқароларга миннатдорлик билдирган. 

 

Аввалроқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmacyeutical компанияси билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ