Технологиялар

Telegram келаси йилдан пул ишлашни бошлайди

Компания ўсиш суръатларини инобатга олиб, харажатларни қоплаш учун айрим пулли функцияларни жорий қилишини маълум қилди.

Telegram келаси йилдан пул ишлашни бошлайди
Фото:РИА Новости / Кирилл Каллиников

Telegram мессенджери 2021 йилдан бошлаб янги функциялар қўшиш орқали монетизация қилишни бошлайди, айни вақтдаги бепул хизматлар сақланиб қолинади. Бу ҳақда мессенджер асосчиси Павел Дуров ўз блогида хабар қолдирди.  

 

“Telegram тарихининг катта қисми давомида шахсий жамғармаларимдан компания ҳисобини тўлаб келдим. Аммо Telegram’нинг айни пайтдаги ўсиш динамикаси миллиард фаол фойдаланувчиларга, харажатлар ҳам мос равишда, қараб кетмоқда. Технология компанияси бундай ҳажмга етганида, унинг олдида 2 йўл бўлади – харажатларни қоплаш учун пул ишлашни бошлаш ёки йирикроқ иштирокчига сотилиш”, - таъкидлайди Павел Дуров.

 

“Telegram монетизация қилишни бошлайди. Шу билан бирга биз олдин ваъда берган ўз қадриятларимиз ва кафолатларимизга содиқ қоламиз. Эришилган масштаб туфайли кўплаб фойдаланувчилар қандайдир жиддий ўзгаришларни аранг фаҳмлайди”, - ёзади у.

 

“Telegram’нинг барча жорий хизматлари бепуллигича қолади. Улар қаторида бизнес жамоалар ва кенг эҳтиёжларга эга фойдаланувчилар учун қўшимча функцияларни таклиф қиламиз. Оддий фойдаланувчилар Telegram’дан доим бепул фойдаланади. Telegram’нинг хабар алмашиш билан боғлиқ барча хизматлари рекламадан холи бўлади. Шахсий ва гуруҳ чатларида реклама бўлишини номувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Одамлар ўртасидаги суҳбат рекламага айланиб кетмаслиги зарур”, қўшимча қилган мессенджер асосчиси.

 

Унинг таъкидлашича, WhatsApp асосчилари қилганидек, компанияни сотиб юбормайди. “Фойдаланувчилар ҳуқуқини ҳурмат қиладиган ва юқори сифатли хизматни таъминлайдиган Telegram дунёга мустақил лойиҳа сифатида керак. Telegram ҳали кўп яшайди”, - дея ёзади Дуров.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ