Жамият

Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча “Aфросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади.

Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча “Aфросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Aфросиёб” поездларининг қатнови йўлга қўйилаётганини маълум қилди. 

 

Хабарга кўра, мазкур поездлар жорий йил 28, 29, 30, ҳамда 31 декабрь кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.

 

Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

 

Хабарда Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналишида режалаштирилаётган қўшимча “Aфросиёб” поездлари чипталарига чегирма бор-йўқлиги борасида маълумотлар берилмаган.  

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” жорий йил 28 декабрдан, 2021 йил 10 январгача талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталарида таъриф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилишини эълон қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ