Жамият

Ўзбекистондаги АЭС қурилиши бўйича шартнома деярли тайёрлиги айтилганди. “Ўзатом” буни рад этди

Аввалроқ, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев АЭСни қуриш учун шартнома “деярли тайёр ва айрим техник масалалар қолгани”ни айтганди.

Ўзбекистондаги АЭС қурилиши бўйича шартнома деярли тайёрлиги айтилганди. “Ўзатом” буни рад этди
Фото:"Ўзатом" агентлиги

"Ўзатом" агентлиги Россия элчисининг Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилиши бўйича шартнома деярли тайёрлиги ҳақидаги маълумотларини рад этди.

 

Ижтимоий тармоқ ва ОАВ орқали Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев томонидан Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш учун шартнома “деярли тайёр ва айрим техник масалалар қолди” деган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

 

“Ўзатом” агентлиги музокаралар ҳали давом этаётгани, миллий манфаатлар ҳимоя қилинаётганини таъкидлаб баёнот берди.
 

 
Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистон ва Россия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистонда АЭСни қуриш бўйича асосий шартнома шартларини муҳокама қилиш бўйича доимий музокаралар ўтказиб келинмоқда.

 

Ушбу шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда.

 

Ҳозирда томонлар лойиҳанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда позицияларини яқинлаштириш бўйича музокараларни давом этмоқда.

 

Бундан ташқари, АЭСни жойлаштириш майдончасига тегишли рухсатнома олиш мақсадида объектни жойлаштириш бўйича устувор майдончада кенг кўламли муҳандислик тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда ва АЭС қурилиши ҳамда ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат бўйича ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда жамоатчилик эшиттирувларини ташкил этиш бўйича режага асосан ишлар олиб борилмоқда.

 

Танланган майдончада Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муҳандислик тадқиқот ишлари натижалари АЭС қурилиши бўйича шартнома шартларининг асоси бўлиб хизмат қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ