Криминал

Сурхондарёдаги жомеъ масжидида қотиллик юз берди

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

Сурхондарёдаги жомеъ масжидида қотиллик юз берди
Фото:Иллюстрация

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган Шеробод масжидида қотиллик юз берганлиги ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берди.

 

Аниқланишича, бугун 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида фуқаро М.Ш. шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

 

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган. 

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.      

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ