Жамият

Юнусободдаги йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари якунланди — фото

Тошкент шаҳридаги Мискин ва Уста Ширин кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда капитал таъмирлаш ишлари якунланиб, автомобиллар ҳаракати тўлиқ тикланди.

Юнусободдаги йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари якунланди — фото
Фото:"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Тошкент шаҳрининг Aҳмад Дониш кўчасидан кичик ҳалқа автомобил йўли, Мискин ва Уста Ширин кўчалари кесишмасидаги автомобиллар учун мўлжалланган йўл ўтказгичда капитал таъмирлаш ишлари якунланиб, тўлиқ ҳаракат йўлга қўйилди.

 

Ушбу йўл ўтказгични таъмирлаш ишлари 2019 йил ноябрь ойларида бошланган. 2019-2020 йиллардаги қиш мавсумида, қурилиш ишлари сифатсиз бўлмаслиги учун, 2020 йил март ойидан эса пандемия шароитида карантин чоралари кучайтирилганлиги сабабли таъмир ишлари тўхтатилганди.

Мазкур йўл ўтказгич, лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан, 21 млрд сўм маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

 

Маълумот учун, ушбу йўл ўтказгич 2000 йилда қурилган бўлиб, умумий узунлиги 912 метр, эни эса 29 метр, конструкция қисми 660 метр, ёндашиш йўлларининг узунлиги 252 метрни ташкил этади. Мазкур иншоот ишга туширилгандан буён таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. Шу сабабли, йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар, ғилдирак қайтаргичлар, безак плиталари, металл тўсиқ панжаралари, асфалт бетон қопламалари ҳамда тароқсимон кўринишидаги деформацион чоклари яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ