Жамият

Суд ҳукми устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят бериш муддатлари узайтирилади

Шунингдек, янги тартибга кўра келгусида фуқаро судга аппеляция шикояти киритмаган бўлса, унинг кассация тартибидаги шикояти кўриб чиқилмайди.

Суд ҳукми устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят бериш муддатлари узайтирилади
Фото:UzNews.uz

Бугун АОКАда Олий суд мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур матбуот анжуманида Сенат ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам маълумотлар берилди.

 

Жумладан, янги тартибга кўра, суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилмоқда.

 

Яъни, Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилади.

 

Бундан ташқари, апелляция тартибида шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатларини тиклаш асослари кенгайтирилмоқда. Худди шунингдек, кассация тартибида шикоят бериш муддатлари амалдаги 6 ойдан фарқли равишда 1 йил этиб белгиланмоқда.

 

Таъкидланишича, тикланиши мумкин бўлган муддатга чегара мавжуд эмас, тарафлар ҳар қанча муддат ўтганидан кейин ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 декабрь куни бўлиб ўтган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида бу борадаги ҳужжат маъқулланган эди. Унга кўра, келгусида фуқаро судга аппеляция тартибида шикоят киритмаган бўлса, унинг кассация тиртибидаги шикояти кўриб чиқилмаслигига оид тартиб ўрнатилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ