Жамият

Бизнинг партия ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишга ҳам қарши овоз берганди – Алишер Қодиров

Бу борада “Миллий тикланиш”нинг тутган йўли – Россия билан бошқача, Қирғизистон билан бошқача муносабат бўлиш керак.

Бизнинг партия ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишга ҳам қарши овоз берганди – Алишер Қодиров
Фото:t.me/UzMTDPMk

“Миллий тикланиш” демократик партияси лидери Алишер Қодиров Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчилик мақомида қўшилгани ва бу жараёнда партия ва партия аъзоларининг тутган йўли ҳақида айрим маълумотлар билан ўртоқлашди. 

 

Жумладан, партия раҳбари “Миллий тикланиш” ДП мамлакатнинг иттифоққа аъзолиги масаласи кўтарилганидан бери, ҳатто, кузатувчи давлат мақомида иштирок этишига ҳам қарши бўлиб келганини маълум қилди.

 

–  “Миллий тикланиш” ДП бошиданоқ Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи мақомида бўлиши масаласини кескин таҳлил қилган, ўзининг фикрларини билдирган. 

 

Бир нарсани тан олиш керак, қўшниларимиз билан иқтисодий муносабатларимизни узолмаймиз – бу факт. Лекин муносабатларимиз қандай бўлиши керак: муносабатларимиз ЕОИИ давлатлари ичида регламентланган ва регламентнинг бошқарувида тенглик қанчалик таъминланаётганлиги турли идоралар томонидан шубҳага олинаётган шароитда, бу ҳамкорликни фақатгина иқтисодий эмас сиёсий томонлари ҳам тўлиқ баҳоланган ёки баҳоланмагани, ҳатто, иттифоққа аъзо давлатларнинг ўзида эътирозлар бўлаётган бир пайтда биз икки томонлама муносабатларимизни сақлаб қолиш бугунги шароитда энг маъқул йўл бўлса керак деган таклифимизни киритдик, - дейди Алишер Қодиров.

 

“Миллий тикланиш” ДП  раҳбари шунингдек, бу қарорни парламент қабул қилиши кераклиги ҳақида президент топшириғи бўлгани, узоқ муҳокамалар жараёнида партия ўз таклифларини парламентда айтганини таъкидлади. 

 

–  Ва қарор қабул қилиш жараёнида кузатувчилик мақомини кўпчилик депутатлар қўллаб-қувватлади. Ишонч билан айтишим мумкин – фракциямиз тўлалигича кузатувчиликка ҳам қарши овоз берди. Бизда бетарафлар йўқ эди. Партия аъзолари ЕОИИ давлатлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдори. Лекин икки томонлама муносабатларда. Чунки иқтисодиётлар турлича, масалан, биргина Россия Федерациясининг ЕОИИ бозоридаги қимматли қоғозлари улуши ҳисобланса, 62% га тўғри келади. Бунда қанақа рақобат ҳақида гап бўлиши мумкин?! – деди Алишер Қодиров.

 

Партия раҳбарига кўра, бу борада партиянинг тутган йўли – Россия билан бошқача, Қирғизистон билан бошқача муносабат бўлиши керак.

 

–  Лекин ҳозирги кунда кузатувчилик бизни бир хулосага олиб келади, деган фикримиз бор. кузатувчилик мақоми диққат билан ўрганилиши керак. Президент томонидан очиқ ойдин айтилди: бу томонларни ўзаро ҳурмат қилиши, тенглик ва ватанимизнинг манфаатларини устуворлиги жиҳатидан келиб чиқиб кузатувчилик амалга оширилади. Бу иттифоқда бизнинг иштирокимизни мана шу жараён яққол кўрсатиб беради, - дейди “Миллий тикланиш” ДП раиси.

 

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши якунида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистонга ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилганди.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ