Жамият

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси хизматлар учун пул сарфлагани маълум қилинди

Республикада жисмоний ва юридик шахсларга жорий йилнинг 11 ойида жами 41 140,8 млрд сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси хизматлар учун пул сарфлагани маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида республикада 198 385,2 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 20 762,0 млрд сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,2% ни ташкил этган.  

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

 

– савдо – 51 611,7 млрд;

– транспорт – 48 518,1 млрд;

– молиявий – 41 140,8 млрд; 

– транспорт, шу жумладан: автотранспорт – 26 500,6 млрд;

– алоқа ва ахборотлаштириш – 11 663,1 млрд;

– таълим соҳаси – 8 569,6 млрд;

– кўчмас мулк билан боғлиқ – 5 487,4 млрд;

– яшаш ва овқатланиш – 5 347,7  млрд;

– шахсий – 4 525,3 млрд;

– меъморчилик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 4 348,7 млрд;

– ижара – 3 793,4 млрд;

– компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 3 099,9 млрд;

– соғлиқни сақлаш соҳаси – 2 905,0 млрд;

– бошқалар – 7 374,5 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ