Жамият

Жорий йилда “Ўзбеккино”га мақбуллаштирилган маблағлардан 20 млрд сўм ажратилди

Агентлик бу бўйича баёнот берди.

Жорий йилда “Ўзбеккино”га мақбуллаштирилган маблағлардан 20 млрд сўм ажратилди
Фото:"Ўзбеккино" МА

Кеча ижтимоий тармоқларда бош вазир Абдулла Ариповнинг жорий йил 24 сентябрдаги чақириқ хати намунаси тарқалганди. 

 

Унда 2020 йил давлат бюджетидан ижтимоий соҳа харажатларини мақбуллаштириш натижасида орттирилган маблағлардан 20 млрд сўм “Ўзбеккино” миллий агентлигига қўшимча равишда ўтказиб бериш ҳақида сўз борган.

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бу бўйича маълумот берди.  

 

Таъкидланишича, 2019 йилда 20 та миллий киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш учун агентликка давлат бюджетидан 56 миллиард сўм ажратилган. 2020 йилда эса суратга олиниши режалаштирилган фильмлар сони жами 30 тагача кўпайиб, ажратилган маблағлар миқдори ўзгаришсиз қолган. 

 

Режалаштирилган киномаҳсулотлар сони йиллик бюджетга нисбатан ортгани сабаб уларни ишлаб чиқариш учун қўшимча молиявий маблағлар йўналтириш зарурати туғилган. Бундан ташқари, 2019 йилда суратга олиниши бошланган фильмларнинг бир қисми иш жараёнлари жорий йилга кўчган. Ўз навбатида, уларнинг молиялаштирилиши 2020 йилга тўғри келгани учун қўшимча маблағлар айнан шундай шартномаларга ҳам йўналтирилиши кўзда тутилган.

 

“Ўзбеккино” сифатли киномаҳсулотлар ишлаб чиқариши учун фақат бюджет маблағлари етмаслиги боис қўшимча молиявий манбалар қидирган. Жорий йилнинг ўзида ҳамкорликда киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қатор келишувларга эришди. Шерикчилик асосида яратиладиган фильмлар сони ортди. Ҳозирги кунда 10 дан ортиқ картиналар ко-продакшн усулида ишлаб чиқарилмоқда. Агентлик бу борадаги ишларни давом эттирган ҳолда, қўшимча молиявий манбалар топиш, хусусий секторни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилиш, кино саноатини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда. Мисол учун жорий йилда 40 та залга эга 14 та кинотеатр қурилиши учун 60 миллиард сўмдан ошиқ хусусий маблағлар жалб қилинди. Ушбу лойиҳалар орқали яқин келажакда кино ишлаб чиқариш соҳасига сарфланадиган маблағларнинг катта қисми хусусий сектор ҳисобидан қопланиши мақсад қилинган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ