Жамият

Бухоро шаҳар прокурорига “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди – Бош прокуратура

Жасур Фозилов хизмат текширувидан сўнг жорий йил 19 декабрдан хизмат вазифаларини бажаришга киришганди.

Бухоро шаҳар прокурорига “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди – Бош прокуратура
Фото:Видеодан кадр

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг видеомурожаатлари кенг муҳокама қилинди.

 

Аввалроқ, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж. Фозиловнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида расмий баёнот берилган эди.

 

Текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳар прокурори Ж. Фозилов 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлаштирилган эди.

 

Хизмат текшируви якунланганлиги муносабати билан Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ж. Фозилов жорий йил 19 декабрдан хизмат вазифаларини бажаришга киришди.  

 

Бош прокуратура хабарига кўра, хизмат текширувида Ж. Фозилов ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ўзи раҳбарлик қилаётган прокуратура иш юритувида бўлган жиноят ишининг тергови устидан назоратни таъминламаганлиги, амалдаги қонунчилик билан муқобил текширувлар бекор қилинган бўлса-да, жиноят ишига алоқаси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларини терговга жалб қилиб, сўроқ қилиш орқали муқобил текшириш, шунингдек, асоссиз равишда тадбиркорни чақиртириш ва мажбурий келтириш ҳақида қўл остидаги терговчига топшириқ берганлиги аниқланган.

 

Шуларга кўра, Бош прокурорнинг 2020 йил 21 декабрдаги буйруғи билан Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ