Иқтисодиёт

2020 йилда ташқи савдода импорт ҳажми экспортдан кўплиги маълум қилинди

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон атиги тўртта давлат билан фаол ташқи савдо балансига эга.

2020 йилда ташқи савдода импорт ҳажми экспортдан кўплиги маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.  

 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунларига кўра республика ташқи савдо айланмаси 32 971,8 млн АҚШ долларига етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 897,6 млн АҚШ долларига камайган.

 

Жаҳон савдо ташкилотининг умумий ҳажмидан экспорт 14 197,3 миллион AҚШ долларини ташкил этди (2019 йил январь-ноябрь ойларига нисбатан 10,5 % фоизга пасайиш қайд этилди), импорт эса 18 774,5 миллион AҚШ долларини (пасайиш 14,7 % фоизни ташкил этди). Натижада ташқи савдо айланмаси баланси 4 577,2 миллион AҚШ доллари миқдоридаги пассив қолдиқни ташкил этди.

 

Ташқи иқтисодий фаолиятдаги 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасида тўртта давлат билан, хусусан, Aфғонистон (691,9 млн доллар), Қирғизистон (555,1 млн доллар), Тожикистон (276,6 млн доллар) ва Эрон (33,8 млн доллар) билан фаол ташқи савдо баланси мавжуд. Қолган 16 та мамлакатда ташқи савдо айланмасининг пассив сальдоси сақланиб қолмоқда.

 

Аввалроқ, 2020 йилнинг 9 ойида жами экспорт ҳажмининг 57 фоизини олтин ва табиий газ экспорти ташкил қилиши хабар қилинганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ