Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар 76 мингдан ошди

ССВга кўра, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 97% ни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар 76 мингдан ошди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 20 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 048 (+115) нафарни ташкил этмоқда.  

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Фарғона вилоятида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча 97 нафар бемор соғайиб, касалликдан соғайганлар жами 73 339 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 097 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмода

 

Эслатиб ўтамиз, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев “Тошкент ёшлар форуми-2020”да мамлакатда ушбу инфекция билан касалланганлар деярли қолмаганини маълум қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ