Жамият

Чегарани қўриқлашда қурол ва ҳарбий техникани қўллаш тақиқланган ҳолатлар белгиланди

ДХХ янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунни муҳокамага чиқарди.

Чегарани қўриқлашда қурол ва ҳарбий техникани қўллаш тақиқланган ҳолатлар белгиланди
Фото:t.me/sarhad_uz

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  

 

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси 10 боб ва 71 моддадан иборат. Амалдаги ҳужжатда 7 боб ва 46 моддадан иборат.  

 

Қонуннинг янги таҳририда давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда  қурол ва ҳарбий техникани қўллаш қуйидаги ҳолларда тақиқланган ҳолатлар киритилган:

 

•  аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан, бундан фуқаролар, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) соғлиғи ва ҳаётига ҳақиқатдан таҳдид мавжуд бўлган, шунингдек улар томонидан амалга оширилган қуролли ва бир гуруҳ бўлиб ҳужум қилиш, қуролли қаршилик кўрсатиш, кишиларни, объектларни ва транспорт воситаларини гаров тариқасида ушлаш ҳоллари мустасно;

 

•  Давлат чегарасини кесиб ўтиш очиқдан-очиқ тасодифан ёки бахтсиз ҳодиса ёхуд енгилмас куч оқибатида содир этилган (содир этилаётган) бўлса, уни ноқонуний равишда кесиб ўтган ёки кесиб ўтишга ҳаракат қилган жисмоний шахсларга нисбатан;

 

•  Қурол ва ҳарбий техникани қўллашдан аввал уларни қўллаш нияти ҳақидаги очиқдан-очиқ огоҳлантириш ва (ёки) огоҳлантирувчи ўқ узишни амалга оширилиши лозим, ҳарбий хизматчи (ходим) ёки фуқаро ҳаётига бевосита хавф-хатар туғилган ҳоллар бундан мустасно;

 

•  Қурол ва ҳарбий техника Давлат чегарасини бузувчилар куч ишлатган ҳолларда уларга қарши жавоб сифатида ёки қоидабузарликнинг олдини олиш ёхуд қоидабузарларни бошқа воситалар билан ушлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.

 

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 2021 йил январга қадар давом этади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ