Жамият

“Биз қурилишларни тўхтатсак, Тошкентда уйлар нархи кескин ошиб кетади” – Ортиқхўжаев қурилишлар ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокими аксарият одамларнинг шаҳардаги қурилишлардан норози эканлигини, аммо бунинг ўзига яраша сабаблари борлигини айтди. 

“Биз қурилишларни тўхтатсак, Тошкентда уйлар нархи кескин ошиб кетади” – Ортиқхўжаев қурилишлар ҳақида
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаатидан сўнг шаҳар ҳокими иштирокида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими пойтахтда олиб борилаётган кенг кўламли қурилишларга қарамай уйлар нархи пасаймаётганига оид саволга жавоб берди. 

 

–  Ҳозир кўпчиликда Тошкент шаҳридаги қурилишлардан норозилик кайфияти бор. Агар қурилишларни қилмаганимизда бугунги нархлар ҳам бўлмасди. Яъни, бугун шаҳарда оммавий қурилишлар қилмаганимизда, биз 2,5 йил олдин ўтириб маслаҳатлашганмиз, яқин орада уйларнинг нархи бир квадрат метр учун 1,5 миллион сўмдан кам бўлмаслигини прогноз қилганмиз.

 

Чунки ўшанда шаҳарда 2-3 та компания уй қурарди. Уларнинг ҳам сотиш офислари бўлмасди, танишлар қидирардингиз. Тортмани очиб 50 фоизини ташланг, дейишарди. Ҳозирчи, борасиз, кофе бериб кутиб олишади. “Қаердан бўлсин? Қуёшга қараган бўлсинми ёки тескарими? Қайси қаватдан бўлсин?” деб каталогни қўлингизга тутқазиб кутиб олишади, тўғрими? – дейди шаҳар ҳокими.

 

Ортиқхўжаев шунингдек, шу кунгача олиб борилган қурилишлар натижасида айни пайтдаги нархлар сақланиб турганлигини таъкидлаб ўтди.

 

–  Ҳозир, ҳатто, 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳам мумкин. Айтмоқчиманки, қурилишларни ўз вақтида жадаллаштирганимиз ҳисобига айни пайтдаги нархлар сақланиб турибди. 

 

Агар Тошкент шаҳрида қурилишни тўхтатиб қўйсак, уйлар нархининг кескин ошиши кузатилади. Яъни етишмовчилик пайдо бўлади. Айниқса, Тошкент шаҳрида “прописка” масаласи ечим топганидан сўнг бунинг эҳтимоли ошди. Бугун биз катта лойиҳаларни қилишга мажбур бўляпмиз ва қилишимиз керак. Чунки уйлар қимматлашиб кетса, кам даромадли оилаларнинг уй харидига бўлган имконияти камайиб кетаверади. Шуларни инобатга олиб тезроқ уйларни ва уларга тегишли инфраструктурани қуриб битказишимиз керак, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ