Спорт

Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бири футболга ихтисослаштирилади

Шунингдек, 2021 йилда Тошкент шаҳрининг 128 та маҳалласида кичик – кўча спорт майдончалари ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бири футболга ихтисослаштирилади
Фото:lokomotiv.uz

2021 йилда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган 82-сонли умумий ўрта мактаб негизида футболга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясидаги мурожаатида айтиб ўтди.

 

Uznews.uz мухбирининг шаҳар ҳокими сўзларига таяниб хабар беришича, шунингдек, 2021 йилда мактабларда 42 та спорт заллари, 17 та стадион, 180 та спорт майдончалари таъмирланади. 128 та маҳаллада кичик – кўча спорт майдончалари ташкил этилади.

 

– Пойтахт ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт ва соғломлаштириш ишларига кенг жалб қилиш мақсадида Чилонзор, Сергели, Олмазор ва Яшнобод туманларидаги янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофида 13 та кичик спорт майдонлари ва 6 та йирик конструкцияли спорт заллари қурилади. 12 та спорт иншоотларининг мавжуд 18,4 минг квадрат метр бўш турган ҳудудларида давлат-хусусий шерикчилик асосида янги спорт иншоотлари қурилади, - деди Тошкент шаҳар ҳокими.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 12 та марказий кўчаларда умумий узунлиги 50 километрдан иборат пиёдалар ва велосипед учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” қуриб битказилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ