1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
18 декабря 2020 г. 751 0

Хорижда ўқийдиган ўзбекистонликларга COVID-19'га тест топшириш учун чегирма жорий қилинди

Бунинг учун талабалардан паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб қилинади.

Хорижда ўқийдиган ўзбекистонликларга COVID-19'га тест топшириш учун чегирма жорий қилинди
Фото: АГН «Москва»

Хориждаги ўзбекистонлик талабалар учун ватанга қайтганида коронавирус инфекциясига тест топшириш нархи узоғи 50 минг сўм этиб белгиланди.

Бу ҳақда Республика махсус комиссияси кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб янги қарор чиқарганини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига бўлган кўплаб мурожаатлардан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келаётган хорижий олий таълим муассасаларида ўқийдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалардан коронавирусга тест текширувлари истисно тариқасида 50 000 сўмдан оширмаган ҳолда амалга оширилиши (паспорт ҳамда талабаликни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда) белгиланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей