Жамият

Жорий йилда Ўзбекистонга 470 мингга яқин меҳнат мигранти қайтиб келган

Шунингдек, уларнинг қайси давлатдан ва қайси соҳаларда ишлаб қайтгани бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Жорий йилда Ўзбекистонга 470 мингга яқин меҳнат мигранти қайтиб келган
Фото:Транспорт вазирлиги

2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида 467 минг нафардан ортиқ менат мигрантлари қайтиб келган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълум қилди.

 

Жумладан, Россиядан – 257 минг, Қозоғистондан – 129 минг, Туркиядан – 14 минг, Корея ва бошқа давлатлардан – 66 мингдан ортиқ меҳнат мигрантлари қайтиб келган.  

 

Қайтиб келган фуқароларнинг асосий қисми (49,0 фоизи) чет давлатларда қурилишнинг турли йўналишларида ишлаб, тажриба орттирган. Шунингдек, уларнинг 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 7,8 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 10,5 фоизи савдо ва бошқа маиший хизмат ишларида, 21,2 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб ўз тажрибаларини орттирган. 

 

Қайд этилишича, Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хориждан қайтганларни меҳнат ва касбий реинтегграция қилиш бошқармаси ҳамкорликда ватанга қайтган меҳнат мигрантларини уйма-уй юриб ўрганиш ва энг муҳими уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида аввало, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар контингентини аниқлаб олиш жараёнлари ташкил этилмоқда.

 

2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида ватанга қайтган меҳнат мигрантларининг 39 225 нафари (84 %) уйма-уй юриб ўрганилди, 74 754 нафар (16 %) меҳнат мигрантлари бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

 

Мониторинглар натижасида қуйидагилар аниқланган:

 

–  Мониторинг ўтказилган фуқароларнинг 268 267 нафари (57 %) бандлиги таъминланган. 

 

Шундан, меҳнат органларининг бевосита ёрдами билан, йил бошидан (жами 54 798 нафар):

 

– 15 385 нафари АБКМ йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилди;

 

– 9 721 нафари ўзини-ўзи банд қилиш вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси расмийлаштирилди;

 

– 3 983 нафарига шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш йўналишларида (иссиқхоналар қуриш, кўчат ва уруғлар сотиб олиш, суғориш тармоқлари сотиб олиш учун) субсидия маблағлари ажратилди;

 

–  25 709 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди. 

 

Мустақил равишда (жами 213469 нафар):

 

– 83 921 нафари мустақил равишда ишга жойлашганлар;

 

– 14 943 нафари ўз тадбиркорлигини бошлаганлар;

 

– 114 605 нафари норасмий секторда банд бўлганларни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларининг 35 651 нафари (7,6%) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет давлатларга қайтиб кетган. 

 

88 691 нафари (19%) вақтинча ишсиз ҳамда 16 325 нафари (4 %) турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлиги аниқланган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ