Жамият

Энди аноним хатлар асосида жиноят иши қўзғатилмаслиги мумкин

Бош прокуратура имзосиз, қалбаки имзоли ёки аноним хабарлар асосида жиноят иши қўзғатмасликка доир қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Энди аноним хатлар асосида жиноят иши қўзғатилмаслиги мумкин
Фото:UzNews.uz

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат лойиҳаси билан Бош прокуратура Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 323 ва 328-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда.

 

Унга кўра, ЖПКнинг 323-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

 

“Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди, ушбу Кодекс 328-моддасининг 1-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан  мустасно”.

 

Шунингдек, Кодекснинг 328-моддаси 1-1-банд билан тўлдирилмоқда. Яъни, келгусида терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахс, суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноятга оид маълумотлар мавжуд бўлган аноним мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида улар билан боғлиқ маълумотларни аниқласа, жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ