Иқтисодиёт

Ўзбекистон импортида асосий улушни сўнгги уч йилда машина, ускуна ва механизмлар ташкил қилмоқда

Хусусан, жорий йил 9 ойида Ўзбекистонга $4,5 млрд долларлик машиналар, ускуналар ва механизмлар олиб келинган.

Ўзбекистон импортида асосий улушни сўнгги уч йилда машина, ускуна ва механизмлар ташкил қилмоқда
Фото:t.me/uzautomotorscom

Марказий банк маълум қилишича, жорий йилнинг 9 ойи кўрсаткичларида Ўзбекистон товарлар импортининг энг катта улуши машиналар, ускуналар, механизмлар (30,4 фоиз) ҳисобига тўғри келган.

 

Яъни, ҳисобот даврида товарлар импортининг асосий қисми:

 

–  машиналар, ускуналар, механизмлар – 4,5 млрд доллар (2019 йилнинг 9 ойида 5,2 млрд   доллар);

–  қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 1,8 млрд доллар (2019 йилнинг 9 ойида 2,1 млрд доллар);

–  кимё саноати маҳсулотлари – 1,7 млрд доллар (2019 йилнинг 9 ойида 1,5 млрд доллар) каби гуруҳларга тўғри келди.

 

Уларнинг жами товарлар импортидаги улуши 54 фоизни ташкил қилди (2019 йилнинг 9 ойида 54 фоиз).

Нашрга кўра, жорий йил 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан барча асосий савдо ҳамкорлар билан товарлар импорти ҳажми қисқарган бўлиб, бундан Россия мустасно (ўсиш 11 фоизга тенг). Мазкур камайиш ҳисобот даврида иқтисодий фаолликнинг сусайиши билан боғлиқлиги айтилган. 

 

Хусусан, товарлар импорти ҳажми Хитойдан 13 фоизга, Корея Республикасидан  26 фоизга, Қозоғистондан 10 фоизга, Туркиядан 18 фоизга ва Германиядан 18 фоизга қисқарган. 

 

2020 йилнинг 9 ойида ушбу мамлакатларнинг жами импортдаги улушлари 72 фоизни ташкил қилиб, унда Россия 22 фоиз, Хитой 22 фоиз, Корея Республикаси 10 фоиз, Қозоғистон 10 фоиз, Туркия 6 фоизни ва Германия 3 фоизни ташкил қилган. (2019 йилнинг 9 ойида мазкур мамлакатларнинг жами импортдаги улуши 71 фоизни ташкил қилиб, уларнинг ҳар бири мос равишда 17 фоиз, 22 фоиз, 12 фоиз, 10 фоиз, 6 фоиз ва 4 фоизга тенг бўлган). 

 

Шу билан бирга, Европа мамлакатларининг импортдаги улуши 23 фоиздан 25 фоизгача кўпайди ва ушбу ҳолат асосий савдо ҳамкорларининг жами импортдаги улуши камайиши билан изоҳланмоқда. 

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатга импорт қилинган машиналар, ускуналар, механизмларнинг жами импорт товарларидаги улуши 2018 йилда 33,1% ва 2019 йилда 31,8%ни ташкил қилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ