Ҳодисалар

Она ўзи ва фарзандларини каналга ташламоқчи бўлди — видео

Аёл ҳодисадан кейин уйига ташриф буюрган ҳоким ўринбосарига нима мақсадда бундай қилмоқчи бўлганини гапириб берди.

Она ўзи ва фарзандларини каналга ташламоқчи бўлди — видео
Фото:Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда “Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида аёл ўзи ва фарзандларини каналга ташламоқчи” эканлиги акс этган видео тарқалганди.

 

Айни пайтда аёлнинг уйига Бекобод тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ёқутхон Мўминова ташриф буюрган, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Маълум бўлишича, ҳодиса 15 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани “Туркман” МФЙда содир бўлган.

 

Дастлабки суҳбат давомида маълум бўлишича, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.

 

Онанинг сўзларига қараганда, у ва болалари Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри “Фарҳод” МФЙга ўтадиган “Дўстлик” каналидан ўтиб бўлгач, Ширин шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, видеога олинган.

 

Аёл алам устида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларига кескин гапиргани, аммо, ҳеч қачон ўз фарзандларини сувга ташлаш нияти бўлмаганини, ўғлининг бош кийими эса бехосдан сувга тушиб кетганини айтган.

 

Қайд этилишича, мазкур оила шу пайтгача тинч-тотув яшаб келган, оилада муқаддам нотинчлик кузатилмаган. 

 

Айни пайтда ҳолат вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда. 

 

Шунингдек, Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари келиб, болаларнинг келгуси тақдири бўйича тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ