Ҳодисалар

Самарқандда 14 ёшли бола Tracker'да ЙТҲ содир қилди. Бир нафар бола ҳалок бўлган — видео

У катта тезликда йўлидан чиққан автомобилни айланиб ўтмоқчи бўлган.

Самарқандда 14 ёшли бола Tracker'да ЙТҲ содир қилди. Бир нафар бола ҳалок бўлган — видео
Фото:Видеодан кадр

Самарқандда ота-онасидан берухсат Tracker’ни миниб чиққан 14 ёшли бола ЙТҲ содир қилди. Натижада бир нафар фуқаро вафот этди.

 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилинишича, ўлим билан боғлиқ ЙТҲ 2020 йил 15 декабрь куни тунги соат 23:30 ларда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М37 автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган.

 

Оқдарё туманининг "Даҳбет" маҳалласидан ўтувчи қисмида Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомобиль тажрибасизлиги оқибатида йўл ўртасига ўрнатилган бетон тўсиққа урилган.

 

Натижада ҳайдовчининг ёнида бўлган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

 

–  Ойим намоз ўқиётган вақтда машинани олиб чиқдим. Уйдагиларнинг хабари йўқ эди. Кейин ўртоқларимга “мен йўлга чиқдим” деб телефон қилдим. Кейин улар чиқишди. Бир ўртоғим ўзининг таниши билан чиққан экан, уни ҳам оволдик. Қайтишда йўлимдан Spark чиқиб қолди, сигнал чалсам ҳам тўхтамади. Кейин у машинани уриб олмаслик учун айланиб ўтмоқчи эдим...

Ёдимда қолгани ўртоғимнинг танишини шифохонага олиб борганимизда унинг вафот этгани ҳақида айтишди, - дейди 14 ёшли “ҳайдовчи”.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ