Криминал

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳокимликларда мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди — видео

Пойтахтнинг туман ҳокимликларидан бирида ишловчи мансабдор шахс ерни расмийлаштириб бериш учун $352 минг доллар талаб қилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳокимликларда мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди — видео
Фото:Видеодан кадр

ДХХ ва Департамент ходимлари биргаликда коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим ҳокимликларда қатор коррупция ҳолатларини аниқлади.

 

Пойтахтнинг туман ҳокимликларидан бирида ишловчи мансабдор шахс Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖга Тошкент шаҳри ҳудудидан 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига тадбиркордан $352 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Ушбу мансабдор шахс сўралган пулнинг $35 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Худди шундай ҳолат Тошкент вилоятидаги шаҳар ҳокимликларидан бирида ҳам содир бўлди. Масъул лавозимда ишловчи шахс маҳаллий фуқарога шаҳар ҳудудидан 15 сотих ер майдони олишда ёрдам бериш эвазига $15 минг доллар сўраган.

 

У сўралган пулнинг $4500 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Суриштирув давомида у муқаддам $5500 доллар олгани ҳам аниқланди.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ