Жамият

Депутатлар ҳукуматдан автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришига оид тартибини бекор қилишни сўрамоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ушбу тартибни бекор қилиш таклифи билан олдин ҳам чиққан ва унинг кечиктирилишига эришганди.

Депутатлар ҳукуматдан автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришига оид тартибини бекор қилишни сўрамоқда
Фото:Иллюстрация

Бир гуруҳ депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлигига 1 январдан қайта кучга кирадиган куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги ҳақидаги тартибни бекор қилишга оид сўров хати киритди.

 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

 

“Айни вақтда жамоатчилик, хусусан ҳайдовчилар томонидан ушбу тартибнинг 1 январдан кучга кириши кундузги чироқлари автоматик равишда ёнмайдиган янги автомобилга эга бўлмаган фуқароларда жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги боис, уни бекор қилиш масаласида яна мурожаатлар бўлмоқда.

 

Ўз ўрнида жойларда ўтказилаётган учрашувлардаги таклифлар ва мутахассисларнинг  фикрлари шунингдек, мамлакатимизнинг иқлим шароити, аҳолининг турмуш даражаси, экологик вазият ва имкониятларни инобатга олиб бир гуруҳ депутатлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига ушбу тартибни бекор қилиш ҳақида яна сўров хати киритдик”, дейди депутат.

 

Қайд этилишича, сўров хатида куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талабни автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этмаслик сўралган.

 

“Умид қиламизки, ҳукумат ва соҳа вакиллари фуқароларимиз мурожаатлари ва фикрлари асосидаги ушбу сўровимизни эътиборсиз қолдирмай унинг ечими бўйича адолатли қарор қабул қилишади”, дейди Расул Кушербаев.  

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2019 йил  9 апрелдаги қарори билан куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланган ва кейинроқ, яъни 2019 йил 4 июндаги Ҳукуматнинг 460-сонли қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йилнинг 1 январига қадар кечиктирилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ