1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 декабря 2020 г. 531 0

1 январдан барча автомототранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришлари шарт – Ҳукумат қарори

Мазкур тартиб маълум муддат, яъни 2019 йилнинг 9 апрелидан 4 июнига қадар ҳам амалда бўлганди.

1 январдан барча автомототранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришлари шарт – Ҳукумат қарори
Фото: autostrada.uz

2019 йилнинг 9 апрелида Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарори қабул қилинганди. 

Ушбу қарор билан эса амалдаги “йўл ҳаракати қоидалари”нинг “Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш” деб номланган бобининг 138-бандига ўзгартиш киритилиб, “куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгилаб қўйилган эди.

Кейинроқ, кундузги сигнал чироқларни ёқиб юриш ҳақидаги қоида 2021 йилнинг 1 январига қадар қолдирилганди.

Шунингдек, бу ҳақда Ҳукуматнинг 2019 йил 4 июндаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам белгилаб қўйилди.  

Мазкур қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт.

Шунингдек, ушбу муддатдан бошлаб шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ:

–  мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади;

–  республикага чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқларининг мавжудлиги сертификациядан ўтказиш учун мажбурий техник талаб сифатида белгиланади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей