Жамият

Chevrolet Tracker янги автомобилларининг илк партияси Ўзбекистонга юборилди — фото

Хитойда ишлаб чиқарилган мазкур моделдаги автомобиллардан 290 донаси йўлга чиқди.

Chevrolet Tracker янги автомобилларининг илк партияси Ўзбекистонга юборилди — фото
Фото:gmauthority.com

12 декабрь куни General Motors SAIC-GM қўшма корхонаси янги Chevrolet Tracker автомобилларини халқаро бозорга чиқара бошлади. Илк харидор Ўзбекистон бўлди. 

 

Шу куннинг ўзидаёқ 290 дона Tracker Ўзбекистонга жўнатилган. 

 

"Ўзбекистон Chevrolet компаниясининг дунёдаги энг йирик ўнта бозорларидан бири ҳисобланади", - дейилади хабарда.

 

Хитойда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker биринчи марта экспорт қилинмоқда. 2019 йил июнида иш бошлаган завод маҳсулотлари фақат ички бозорга йўналтирилган. 

 

Янги Chevrolet Tracker Ўзбекистонда Tracker номи остида сотилган Chevy Trax’ни ўрнини эгаллайди. Ушбу автомобилларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилиши январь ойининг илк ҳафтасига тўғри келади.

 

Автокомпания таъкидлашича, янги Chevrolet Tracker Хитойда ишлаб чиқарилган SmartPropulsion технологияси, уч цилиндрли сўнгги авлод двигатели билан жиҳозланган. Бу ёнилғи сарфини тежашни, атмосферага ифлослантирувчи моддаларнинг чиқиши ва автомобилнинг ишончлилигини таъминлайди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ