Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ичимлик суви учун янги – 61,2 фоиз қимматроқ нарх таклиф қилмоқда

Шунингдек, пойтахт аҳолиси учун канализация хизматлари учун ҳам янги тарифлар жорий этилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ичимлик суви учун янги – 61,2 фоиз қимматроқ нарх таклиф қилмоқда
Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори лойиҳаси билан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги нархлар (тарифлар) таклиф қилинмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, янги таклиф этилаётган тарифларда қуйидаги нарх даражаларида белгиланмоқда.

 

1 метр куб ичимлик суви учун тарифлар:

 

- аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%)га;

 

-тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1500 сўмга (205,4%) га ўсиши кутилмоқда.

 

Ҳамда канализация хизматлари учун тарифлар:

 

- аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140,0%)га;

 

- тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%) га ўсиши кутилмоқда.

 

Қайд этилишича, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан таклиф этилаётган нарх (тариф)лар эвазига 2021 йилда насос станциялардаги сув узатиш тизимини автоматлаштириш, қуйидаги натижалар кутиляпти, жумладан:

 

– Насос станциялардаги сув узатиш тизимини автоматлаштириш (SCADA) натижасида сув ишлаб чиқариш ҳажмини 17,6 млн. метр кубга камайтириш (768,4 млн метр кубдан 750,8 млн метр кубгача). Бу ўз навбатида йилига 6 млн. кВт электр энергиясини иқтисод қилиш имконини беради.

 

– Тармоқлардаги аварияларни вақтида бартараф қилиш ҳисобига, ҳамда ҳозирда эскирган ичимлик суви ва канализация қувурларини жорий ва капитал таъмирлаш ҳисобига сув йўқотишлари 2,5 %га камаяди (26,5% дан 24,0%гача). Бунинг натижасида истеъмолчиларга етказиб берилган сув ҳажми амалдаги 511,7 млн метр кубдан 530,0 млн метр куб (18,3 млн метр куб)га оширилиши кутилмоқда.

 

– Жамиятнинг бугунги кундаги Халқаро молия институтлари олдидаги қарзларини ўз вақтида қайтаришни имконини беради (Ислом тараққиёт банкидан 33,9 млн АҚШ доллари ва Европанинг Grundfos корхонасидан етказиб берилган насослар учун ҳозирда 434,6 минг евро). 

 

Шаҳар ҳокими қарори лойиҳасида келтирилган рақамларга кўра, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ